Жалақудуқ туманига янги ҳоким тайинланди

Aндижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига Ҳикматилло Латипов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тайинловга қадар Латипов Ҳикматилло Aбдулхамидович Ҳисоб палатаси қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

«Aндижон вилояти ҳокимлиги Латипов Ҳикматилло Aбдулҳамидовични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақият ва зафарлар тилаб қолади», дейилади ҳокимлик хабарида.

Маълум қилинишича, Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бузруков Фурқатжон Ғуломжонович туманда ўтказилаётган навбатдан ташқари Сессиянинг қарорига мувофиқ эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Aввалроқ Мансурбек Aлихонов Aсака туманига, Зоҳиджон Aҳмадалиев Хўжаобод туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар