ЖССТ Россиянинг «Sputnik V» вакцинасини рўйхатга олишда шарти борлигини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг коронавирусга қарши «Sputnik V» вакцинасини фавқулодда фойдаланиш учун тавсия этилган вакциналар рўйхатига қўшади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «globallookpress»

Маълум қилинишича, ташкилот вакцина зарур талабларга жавоб берса, рўйхатга киритишни режа қилган.

«ЖССТ Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институти билан алоқага чиқди. Интитут ‘Sputnik V’ вакцинасини фавқулодда вазиятда фойдаланиш учун ЖССТ томонидан тавсия этилган вакциналар рўйхатига киритиш учун ариза бериш истагини билдирди. Биз номзод дориси тўғрисида маълумот олишни орзиқиб кутамиз. Агар баҳолаш учун тақдим этилган маҳсулот рўйхатга киритиш мезонларига жавоб бериши аниқланса, ЖССТ натижаларни очиқ эълон қилади», дейилади матбуот хизмати хабарида.

ЖССТнинг таъкидлашича, дори-дармонларга оид маълумотларни ёки дориларни фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга олиш жараёни махфийдир. Вакцина рўйхатга олиниши маълумотларнинг сифатига ва унинг ЖССТ мезонларига қанчалик мос келишига боғлиқ.

Маълумот ўрнида, ташкилот ҳали ҳеч қандай COVID-19 инфекциясига қарши вакцинани фойдаланиш учун синовдан ўтказмаган.

Аввалроқ Хитойда ишлаб чиқилган вакцина Тошкентга олиб келингани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, АҚШнинг «Pfizer» компанияси яратган COVID-19’га қарши вакцинанинг салбий томони маълум бўлган.

Янгиликлар