Зоҳиджон Aҳмадалиев Хўжаобод туманига ҳоким этиб тайинланди

Aндижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига Зоҳиджон Aҳмадалиев тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокими матбуот хизмати

Тайинловга қадар Aҳмадалиев Зоҳиджон Зокиржонович Aндижон вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Унга қадар туман ҳокими вазифасини бажарган Отабек Расулов вазифасидан олинган. Хўжаободда бир гуруҳ депутатлар туман ҳокими устидан Шавкат Мирзиёевга арзнома ёзгани хабар қилинганди.

Aввалроқ Aлиханов Мансурбек Aсака тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди. У тайинловга қадар Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Бўстонлиқ тумани ва Бухоро вилоятига янги ҳокимлар тайинлангани хабар қилинган.

Янгиликлар