Ўзбекистон АҚШнинг муҳим тармоқларига 100 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади

Келгуси 10 йил ичида Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард  доллардан ортиқ инвестиция киритади. Бу ҳақда Америка етакчиси Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги маълум қилди.

Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Трамп Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали муносабатларни интизорлик билан кутушини ёзиб қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев, АҚШ президентининг расмий қароргоҳи Вашингтон шаҳридаги Оқ уйда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг С5+1 форматидаги саммитида иштирок этди.

AI News