Бўстонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилади (фото)
Андижон вилояти Бўстон туманида рақамли технологиялар ўқув маркази очилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туманда рақамли технологиялар ўқув маркази очилиши режалаштирилган. Мазкур марказ Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши — аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилиши белгиланган.
Таъкидланишича, туман ҳокими Садбар Мамитова мазкур марказ бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишган. Марказда соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсад қилинган.
Аввалроқ Нурободда рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилиши ва Қўшработ ва Нуробод туманлари рақамли технологиялар бўйича намунали ҳудудга айлантирилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Андижонда Варшава менежмент университети филиали очилиши хабар қилинганди.