Фарғона туманида 2 та поликлиникага жами 100 млн сўмлик тиббиёт анжомлари берилди (фото)

Фарғона туманида Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида жойлашган 65-қишлоқ оилавий поликлиникаси ва Ёрдон қишлоқ врачлик пунктига жами 100 миллион сўмлик тиббиёт анжомлари берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти хокими Хайрулло Бозоров иштирокида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари ва шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида жойлашган 65-қишлоқ оилавий поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти ва вилоят пульмонология шифохонасидаги тиббиёт ходимлари билан семинар ташкил қилинган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Семинарда тиббиёт ходимларига COVID-19 вирусига қарши кураш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилган. Қайд этилишича, туман аҳолиси соғлиғини тиклашлари учун Шоҳимардондаги 65-қишлоқ оилавий поликлиникасига 4 та кислород концентратори, 10 та пулсоксиметр мосламаси, Ёрдон қишлоқ врачлик пунктига ҳам 4 та кислород концентратори, 10 та пулсоксиметр мосламаси ҳамда тиббиёт қўлқоплари ва ниқоблари берилган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида соғлиғидан шикоят қилган ва сурункали касалликлари бор 256 нафар беморлардан хабар олинган. Ушбу фуқароларни 144 нафаридан СОVID-19 га тест олинган. Қайд этилишича, топширилган тиббиёт анжомларининг умумий нархи 100 миллион сўмни ташкил этган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Олтиариқда ўтказилган қабулда юқумли касалликлар шифохонасига 40 та кислород баллони топширилгани ва Пахтаободда коронавирус беморларини даволаш марказига салкам 4 миллиард сўмлик асбоб-ускуналар келтирилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар