Хўжаободда 600 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди (фото)

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги айрим маҳаллаларга 8 километр масофага янги сув қувури тортилиб, натижасида 600 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг вилоят бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят бўлими ахборот хизмати

Таъкидланишича, 3 ноябрь куни «Андижон вилояти сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар олиб якунган. Жумладан, Хўжаобод туманидаги «Бешқовоқ», «Бахрин», «Фақирқишлоқ», «Янги Ҳаёт», «Карнайчи», «Нишоб бўйи» маҳаллаларида 8 километр масофага янги сув қувури тортилиб, 3 та янги сув насоси ўрнатилди.

Фото: «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят бўлими ахборот хизмати

Шунингдек, битта янги қудуқ ковланиб, 30 километрдан зиёд қувурлар тозаланди. Олиб борилган ишлар натижасида яна 600 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди.

Фото: «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят бўлими ахборот хизмати

Фото: «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят бўлими ахборот хизмати

Аввалроқ Хўжаободда 200 дан ортиқ оила тоза ичимлик суви билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар