Тошлоқда 70 дан ортиқ хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокими Aбдуқаҳҳор Жўрабоев ҳудудда жойлашган «Гузарбоши» маҳалласидаги Хоразм кўчасида бўлиб, ишларнинг олиб борилиши юзасидан кўрсатмалар берган. Бу ҳақда туман ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошлоқ туман ахборот хизмати

Таъкидланишича, маҳаллада «Сув таъминоти» маъсулияти чекланган жамият томонидан 500 метр қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган. Ишлар учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда қазув жараёнлари олиб борилмоқда. Сектор раҳбари масъулларга ишни тез ва сифатли олиб боришлари учун кўрсатмалар берган.

Фото: Тошлоқ туман ахборот хизмати

Мазкур тармоқнинг тортилиши билан ҳудуддаги 70 дан ортиқ хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланади.

«Сув таъминоти» маъсулияти чекланган жамият томонидан тумандаги «Қумариқ», «Терактаги» ва «Заркент» маҳаллаларида ҳам янги сув тармоғи линияларини тортиш ишлари бир вақтда олиб борилмоқда.

Aввалроқ Андижон туманидаги маҳаллалардан бирига 600 метрлик ичимлик суви қувури тортилиши, Избосканда 110 та хонадонни сув билан таъминлайдиган 2,5 километрлик қувур тортилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар