Андижон туманидаги маҳаллалардан бирига 600 метрлик ичимлик суви қувури тортилади

Андижон туманида 23 сентябрь, чоршанба куни «Саноат» МФЙга 600 метрлик тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошланди, деб хабар берди Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Фото: Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Андижон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳудуддаги «Саноат» МФЙга 600 метр тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошланган. Ушбу иш маҳалла аҳолиси учун куз-қиш мавсумида қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилган.

Мавзуга доир: Aндижонда ичимлик ва оқова сув хизматлари таннархи ошади

Аввалроқ Избосканда 110 та хонадонни сув билан таъминлайдиган 2,5 километрлик қувур тортилгани, Тойлоқдаги 2 та қишлоқда 601 миллион сўм эвазига сув иншоотлари қуриб битказилгани ҳамда Марҳаматда 2 километр масофага тоза ичимлик суви чиқариб берилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар