Избосканда 110 та хонадонни сув билан таъминлайдиган 2,5 километрлик қувур тортилди (фото)

Андижон вилояти Избоскан туманида 110 та хонадонни сув билан таъминлайдиган 2,5 километрлик қувур тортилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг вилоят бўлими матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят бўлими матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Избоскан туманидаги «Ботиробод» МФЙ Шўр дала кўчасига 2,5 километр масофага сув қувури тортилган.

Фото: «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят бўлими матбуот хизмати

Маълумот учун, мазкур МФЙда 110 та хонадонда 700 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Фото: «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят бўлими матбуот хизмати

Андижон вилоятида ҳудудларни 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Фото: «Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят бўлими матбуот хизмати

Аввалроқ Ургутда аҳолини сутка давомида тоза ичимлик суви билан таъминловчи тақсимлаш ва тозалаш иншоотлари қурилиши ва Наманган шаҳридаги сув тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Намангандаги оқова сув тозалаш иншоотини қуриш тендерида 23 та хорижий компания қатнашиши ҳамда Ўзбекистоннинг уч ҳудудида сув тежовчи технологиялар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилиши маълум қилинди.

Янгиликлар