Иштихонда коллежга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, фуқародан 400 доллар олаётган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Иштихон тумани, «Азамат» маҳалласида яшовчи 54 ёшли Ҳ.М. 3 ноябрь, сешанба куни Самарқанд тумани «Ўзбек кенти» маҳалласида яшовчи С.А.нинг жиянини Автомобиль йўллари коллежига ўқишга киритиб қўйиш эвазига фуқародан 400 АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, жиноят вақтида фуқаро Ҳ.М.дан ушбу пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Наманганда 33 фуқарони 411 миллион сўмга чув туширган эркакка жиноий иш қўзғатилгани ва Косонсойда ер олиб беришини айтиб, фуқарони 100 минг долларга чув туширган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.