Конимехда 2 минг нафардан ортиқ саёҳни қабул қилувчи экотуризм маркази фаолият юритади

Навоий вилояти Конимех туманида 2 минг нафардан ортиқ саёҳни қабул қилувчи экотуризм маркази фаолият юритади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 16–17 ноябрь кунлари ташкил этилган инфо-тур давомида бир гуруҳ ОАВ вакиллари ушбу марказ фаолияти билан танишди, дея хабар бермоқда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.

Фото: «Tez News»

Лойиҳа ташаббускори Aзамат Элмурадовнинг айтишича, умумий қиймати 12 миллиард сўмдан ортиқ маблағга қурилган мазкур экотуризм маркази бир вақтнинг ўзида 2000 дан ортиқ кишини қабул қилади.

Фото: «Tez News»

«Масканимиз 4 гектар майдонда жойлашган бўлиб, кираверишда ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ миллий таомлари турларини таклиф этадиган шинам ресторан мавжуд. Бундан ташқари, ўзига хос оролча бўлиб, бу ерда маҳаллий ва хорижлик туристлар балиқ тутиб, пишириб истеъмол қилишлари мумкин. Бу ердаги ҳар битта бурчак ўзига хос аҳамиятга эга. Хусусан, қозоқ миллатига хос ўндан ортиқ ўтовлар, шифобахш туя сути, спорт майдончаси, маданий ҳордиқ учун амфитеатр каби қатор замонавий қулай имкониятлар ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда», — дейди лойиҳа раҳбари.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, бу ерда 10 дан зиёд туя боқилади ва улар ҳам келган меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун хизмат қилади. Шунингдек, ташриф буюрган туристлар туядан олинган янги сутни ичиб кўриш имкониятлари эга бўлади. Ҳаммаси бўлиб фермер хўжалиги 100 туя боқади, шундан 14 таси тўғридан-тўғри мажмуа ҳудудида жойлашган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Бундан ташқари, «Ecopark Konimex»да ўтовли лагерлар қурилган бўлиб, шулардан, 12 та юрта бир вақтнинг ўзида 12 кишининг ташрифи учун, битта уй 25 кишига мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи объектларда янги тизимни жорий этиш тартиби тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Кексалар туризм ойлиги»да қандай имтиёзлардан фойдаланиш мумкинлиги маълум бўлганди.

Янгиликлар