Марғилонда қаровсиз қолдирилган «Gentra»ни олиб қочган жиноий шериклар қамоққа олинди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирган «Gentra» русумли автомашинани олиб қочган жиноий шериклар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 9 октябрь куни «Ёвқочар» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Б.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб бу ҳақда маълум қилган. Унинг мурожаатига асосан 8 октябрь куни соат 10:00 ларда номаълум шахс хонадон олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирган «Gentra» автомашинасини олиб қочган.

Фото: Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Қ., М.A. ва Т.Ш. содир этгани аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида автомашина ювиш шохобчасидан «Gentra» ўғирлаган эркак қўлга олингани, Ўзбекистон туманида «Nexia-1» автомашинасини олиб қочган маст эркак ушлангани ҳамда Фарғона шаҳрида «автомойка»дан «Matiz» ўғирлаган эркак қўлга олингани хабар қилинган.

Янгиликлар