Мингбулоқдаги маҳаллага 160 киловаттли янги трансформатор ўрнатилди

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги «Қирчек» маҳалласига қуввати 160 киловаттга тенг янги типдаги трансформатор ўрнатилди. Бу ҳақда «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, «Қирчек» маҳалласида 425 та хонадон мавжуд бўлиб, ҳозирги кунга қадар аҳолининг электр энергиясидан фойдаланаётган таъминотини яхшилаш мақсадида ишлар олиб борилди. Жумладан аҳоли мурожаатига асосан ПҚ-2661 дастури бўйича жами 204 дона юқори кучланишли таянч ўрнатилиб, 2,5 километр масофага юқори кучланишли ҳамда 7,5 километр ҳудудга замонавий типдаги СИП кабеллари тортиб келинган.

Қайд этилишича, мазкур маҳаллага қуввати 160 киловаттга тенг янги типдаги замонавий трансформатор ўрнатилган. Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг таъкидлашича, маҳаллада мавжуд 425 та хонадонни барчасига сўнги русумдаги АСКУЭ тизимида ишлайдиган электр ҳисоблагичлар ўрнатилган.

Aввалроқ Косонсойдаги маҳаллага қуввати 250 кВA бўлган трансфарматорлар пункти ўрнатилгани ҳамда Наманганнинг 5 та туманидаги электростанцияларда таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар