Қашқадарёда фуқароларни чет элга ишга жўнатиш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

Чироқчи туманида фуқароларни чет элга ишга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Хабарга кўра, фуқаро Т.Т., Н. ва Б.ларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея Республикасига ишга жўнатишга ваъда бериб, эвазига 1 750 АҚШ долларини олаётгани Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар