Самарқандда фуқарони ҳарбий хизматга жўнатиш эвазига пора олган шахс аниқланди
Каттақўрғон туманида ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Хабарга кўра, фуқаро У.Т. фуқаро К.Н.ни ҳарбий хизматга жўнатиш ҳамда шартнома асосида ҳарбий хизматда қолиш масаласини хизматда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 3 500 АҚШ долларни олгани Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: