Пахтаободда 1,5 млрд сўмлик лойиҳа асосида тиббий диагностика маркази иш бошлайди

Андижон вилояти Пахтаобод туманида 1,5 миллиард сўмлик лойиҳа асосида «Маданият тиббий диагностика» маркази иш бошлайди, дея хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, туман ҳокими Маҳмуд Бозоров 27 октябрь, чоршанба куни фаолиятини бошлаётган тиббий диагностика маркази билан танишган ва тадбиркор Жавоҳир Абдуллазизов билан суҳбатлашган. Унинг айтишича, лойиҳага умумий 1,5 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, диагноситика маркази 20  ўринли бўлиб, унда 20 та янги ишчи ўрни яратилган.

Аввалроқ Асакада салкам 24 минг аҳолига хизмат қиладиган поликлиника очилгани ҳамда Пахтаободда коронавирус беморларини даволаш марказига салкам 4 миллиард сўмлик асбоб-ускуналар келтирилгани хабар қилинган.

Янгиликлар