Пахтаободда 22 гр марихуанани 750 минг сўмга сотаётган эркак жиноят устида ушланди

Aндижон вилояти Пахтаобод туманида оғирлиги 22,43 грамм бўлган марихуанани 750 минг сўмга сотаётган шахс жиноят устида ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат 21 октябрь куни Пахраобод туманида ўтказилган рейд тадбирида аниқланган. Маълум қилинишича, пахтаободлик 1971 йилда туғилган фуқаро 22,43 грамм бўлган марихуанани 750 минг сўмга  сотаётган вақтда тезкор ходимлар томониданн ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур шахс 21 октябрь куни қўлга олиниб, унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида 23 октябрь куни қамоққа олиш чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Балиқчида чўнтагида 2,34 грамм, Когон туманида ёнида салкам 2 грамм, Чустда эса қўлидаги пакетда 300 граммдан ортиқ марихуана олиб юрган эркак ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Фурқат туманида хонадон ётоқхонаси ва ертўласида марихуана сақлаб келган эркак қўлга олингани маълум қилинган.

Янгиликлар