Қўштепада ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 127 киши иш билан таъминланди
Фарғона вилояти Қўштепа туманида 9 октябрь куни ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 127 киши иш билан таъминланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 9 октябрь куни Қўштепа туман 2-сектори ҳудудида ёшлар ҳамда ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ярмарка ташкил этилди.
«Меҳнат ярмаркаси»да 188 та тадбиркорлик субъектлари, корхона ва муассасалар 918 та бўш иш ўрни билан иштирок этиб, 127 нафар фуқаронинг, шу жумладан, 57 нафар аёл, 70 нафар ёшнинг (14 нафар мактаб битирувчиси) меҳнат бандлиги таъминланди.
Аввалроқ Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 15 киши иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда ҳам 5,7 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро доимий иш билан таъминланган.
Мавзуга доир:
- Қўштепада ташкил этилган «Меҳнат ярмаркаси»да 21 киши иш билан таъминланди
- Асакада бўлиб ўтган ҳоким қабулида 20 нафар фуқаро иш билан таъминланди
- Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 21 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди
- Каттақўрғонда 15 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди