Самарқанд шаҳрида 25 қаватли турар жой ва истироҳат боғининг қурилиш ишлари бошланди

Самарқанд вилоят ҳокимлиги қошидаги шаҳарсозлик кенгашининг 3 ноябрь, сешанба кунидаги навбатдаги йиғилишида Самарқанд шаҳрида барпо этилиши режлаштирилган кўп қаватли уй-жойлар қуриш лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, қурилиш-бунёдкорлик ишларининг қонун талаблари асосида олиб борилишини таъминлаш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш бўйича шаҳарсозлик кенгаши йиғилишда 10 га яқин лойиҳа кўриб чиқилган. Йиғилишдан сўнг вилоят ҳокими Эркин Турдимов Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида барпо этилиши кутилаётган 25 қаватли турар жой биноси ҳамда истироҳат боғи қурилиш ишлари билан танишган.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, массивдаги кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида тикувчилик цехи фаолиятини бошлаган. Мазкур цехда 80 дан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланган. Келгусида массивдаги бошқа кўп қаватли уйлар ертўласида ҳам шу каби ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш таклифи билдирилган.

 

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Бағдоддаги қишлоқда 12 та кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари бошлангани ва Олтинкўл ҳокими 5 қаватли уйларнинг қурилиш лойиҳаси билан танишгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Шаҳрихон туманининг 4 та маҳалласида 21 та кўп қаватли уй қурилиши ҳамда Андижон шаҳрида учта 5 қаватли уй қурилиши бошлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар