Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари нима сабабдан ёпилаётгани маълум қилинди
Тошкентдаги CОVID-19 беморлари учун мўлжалланган айрим тақсимлаш марказлари беморлар камайгани сабабли ёпилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Koronavirus Info» Telegram каналида хабар берилди.
Хабарга кўра, беморлар камайгани сабабли Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги «Atlas» дўконида CОVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун ташкил этилган тақсимлаш маркази ёпилди. Шунингдек, яқин орада «Ёшлик» спорт мажмуасидаги марказ фаолияти ҳам тўхтатилиши кутилаётгани айтилган.
Aввалроқ ССВ коронавирус беморларининг Президентга тақдим этилган ва вазирлик статистикасидаги фарқ юзасидан изоҳ бергани хабар қилинганди.