Янгиқўрғонда жанжал сабабини билиш учун келган маҳалладошини пичоқлаган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 24 ёшли маҳалладошини пичоқлаган 21 ёшли йигитга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 1 ноябрь куни соат 21:00 ларда Янгиқўрғон тумани, «Боғ» МФЙда содир бўлган. Aниқланишича, мазкур маҳаллада яшовчи 24 ёшли Ҳ.A. укаси билан биргаликда қариндоши Б.A. ва маҳалладоши 21 ёшли Ж.К. ўртасида нима сабабдан тортишув вужудга келганлигини билиш мақсадида Ж.К.нинг уйига борган. Таъкидланишича, Ҳ.A. уйда ўзаро суҳбатлашиб, унинг ёқасидан ушлаб турган вақтида, Ж.К. ёнида бўлган пичоқ билан Ҳ.A.нинг қорин қисмига уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.A. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида бир дона пичоқ ва қонга ўхшаш қизил доғлар процессуал тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ж.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Аввалроқ Юнусободда 4 кишини пичоқлаб кетган шахс ҳамда Марҳаматда уч кишини пичоқлаганлар ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Бухоро шаҳрида 32 йил аввал пичоқлаб ўлдирилган аёл қотили қўлга олингани ҳамда Сирдарёда фуқаро қарздорликни ундириш учун борган газ идораси ходимини пичоқлаб ўлдиргани маълум қилинганди.

Янгиликлар