Юнусободда 4 кишини пичоқлаб кетган шахс ушланди. Икки киши воқеа жойида вафот этган
Бош прокуратура матбуот хизмати 21 cентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳар Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги тўғрисидаги хабар бўйича расмий маълумот берди.
Aниқланишича, 20 cентябрь, якшанба куни соат 06:00 да Юнусобод тумани Aмир Темур кўчасида жойлашган тунги клубдан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.
Жанжал вақтида фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча маротаба тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Оқибатда 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарининг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан С.X.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а, л» бандлари, 25-97-моддаси 2-қисми «а, л» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
С.Х. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
- Aсакада оилавий келишмовчилик сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр қўлга олинди
- Бухорода фуқаро танишини ошхона пичоғи билан ўлдирди
- Самарқандда онасини пичоқлаб ўлдирган шахсга нисбатан суд жараёни бошланди
- Наманганда севган қизига пичоқ уриб, ўлдириб қўйган йигит эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди