Тошкентда «Nexia-3» ва «Matiz» тўқнашди: ҳайдовчилар вафот этган

19-апрел куни соат тахминан 23:30 да Беруний кўчасида икки транспорт воситаси тўқнашиб кетган. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Хабарга кўра, «Nexia-3» ҳайдовчиси тезликни ортиғи билан ҳаракатлантириши натижасида, автомобиль бошқарувини йўқотиб, иккинчи автомобиль билан тўқнашган.

Таъкидланишича, тўқнашув натижасида «Nexia-3» йўловчиси М.Т. жароҳатланган ва тиббий муассасага олиб кетилган. «Nexia-3» ҳайдовчиси эса жароҳати сабаб шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, «Matiz» ҳайдовчиси воқеа жойидаги жароҳатларидан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши очилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар