Жомбойда «Nexia 3» ҳамда «ВAЗ-21099» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида 15 октябрь куни «Nexia-3» ва «ВAЗ-21099» русумли автотранспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, воқеа 15 октябрь куни соат 14:00 ларда Жомбой туманидан ўтувчи Галакапа—Жомбой йўлида «Nexia-3» ҳамда ВAЗ-21099 русумли транспорт воситалари ўртасида содир бўлган.
Маълум қилинишича, мазкур ЙТҲ оқибатида транспорт воситаларининг ҳайдовчилари енгил тан жароҳати олган. Уларга тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб бериб юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЙҲХ бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Самарқандда сўнгги 7 ойда 321 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 127 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди
Aввалроқ Пахтачида «Isuzu» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳамда Оқдарёда «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлгани ҳақда хабар қилинганди.