Москвадан учаётган «Аэрофлот» самолёти зилзила сабабли Тошкентга қўна олмади
Россиянинг Москва шаҳридан учаётган «Aeroflot airlines» авиакомпаниясининг самолёти, 6-октабр куни Тошкентда юз берган зилзила туфайли, пойтахтга қўна олмади.
Москва (SVO) – Тошкент (TAS) бойича SU-1870 рейсини амалга ошираётган самолёт, Тошкентдаги зилзила сабабли Ислом Каримов номидаги аэропортга қўниш вақтида айланиб чиқишга мажбур бўлди.
Қайд этилишича, зилзила пайтида ушбу қарор стандарт процедура ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, зилзила бугун 6 октябр куни соат 1:29 да қайд этилиб, унинг эпимаркази Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бўлган.
Зилзила магнитудаси 5,7 ни ташкил этиб, эпицентр марказида 7,0 баллга етган. Ўзбекистондаги ер силкинишларининг кучи 3-4 балл бўлган.