Тойлоқ тумани прокурори Фарход Абдухоликов коронавирусдан вафот этди

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухоликов Фарход Мусинович вафот этди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Фарход Абдухоликов коронавирусдан вафот этган. Ушбу маълумотни Бош прокуратура «Tez News» муҳбирига  маълум қилди.

«Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухоликов Фарход Мусиновичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», — дейилади таъзияномада.

Aввалроқ Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова коронавирусга чалингани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсуновнинг касал эканлиги маълум қилинган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ўткир нафас олиш ва юрак-қон томир этишмовчилигидан вафот этганини маълум қилди.

Янгиликлар