Aбитуриентларга кириш имтиҳонларига бош кийим билан келишга рухсат берилди

Aбитуриентларига олий таълим муассларига кириш имтиҳонларига бош кийим билан келишга рухсат берилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилаётганлиги сабабли абитуриентлар хоҳишига кўра тест синовларига бош кийим билан келишларига рухсат берилган.

Маълумот учун, ОТМларга кириш имтиҳонлари усти очиқ стадионларда ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланиши маълум қилинди. Кейинчалик ОТМларга кириш имтиҳонларида 2 та фан учун 3 соат вақт ажратилади, аввалроқ ДТМ раҳбари тест синови вақти 2 соатга қисқаришини айтганди.

Шунингдек, кириш имтиҳонлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди.

Янгиликлар