Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди (видео)

Ўзбекистонда ОТМларга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди. Бу ҳақда 18 август, сешанба куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.

Маълум бўлишича, тест синовлари жараёнларида илгари бўлгани каби ота-оналар ва яқинлар учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди. Тест ўтказиладиган жойларга олиб келувчи автомобиль йўллари камида 1,5 километр радиус масофада бетон тўсиқлар ёки юк автотранспорти билан тўсилади. Ушбу ҳудудларда вақтинча ҳаракатланиш чекланади ва фуқаролар, автомашиналарнинг тўпланишига йўл қўйилмади.

Шунингдек, Шохруҳ Ғиёсов ўз нутқида абитуриентларга тест топшириш ҳудудларига камида бир соат олдин келишларини тавсия этган. Бундан ташқари, ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан абитуриентлар учун алоҳида автобусларни ташкил этиш масалалари кўрилаётганлигини, натижаси юзасидан қўшимча равишда ахборот берилиши ҳақида айтиб ўтган.

Шу билан бирга, синовга келган ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилиши, шунинг учун абитуриентлардан ўзлари билан ортиқча нарса олиб келмасликлари, фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралган. Aбитуриентлар сув, қалам, тегишли жиҳозлар ва тиббий ниқоб билан жойида таъминланиши таъкидланган.

«Буларнинг барчаси заруруий хавфсизлик чоралари бўлиб, уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинади.
https://sensevirtual.com/ipm2nx4lu

Aбитуриентлар ва ота-оналардан олдиндан шундай чеклов чораларига тайёгарлик кўришларини сўраб қоламиз. Чеклов ўрнатилиши муддати қўшимча равишда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади», — деди Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов.
https://www.opulentinvest.com/b5kuc5e4bbi

Аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга тест синовисиз тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқлангани, ДТМ раҳбари тест синови вақти 2 соатга қисқаришини маълум қилгани, республика бўйича бир кунда 100 минг абитуриент имтиҳон топшириши режалаштирилаётганлиги ҳамда тест саволлари соддалаштирилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар