Ургутда 300 ўринли қайта қурилган мактаб фойдаланишга топширилди (фото)

Самарқанд вилояти Ургут туманида 300 ўринли қайта қурилган мактаб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 30 сентябрь, чоршанба куни туманнинг 2-секторида жойлашган тоғли ҳудуддаги «Қайнарбулоқ» маҳалласида 300 ўринга мўлжалланган 43-сонли мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, туман халқ таълими бўлими мудири ҳамда мактаб жамоаси иштирок этган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Янги қурилган мактаб биносининг очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар ўқувчиларга ва мактаб маъмуриятига таъмирланган мактаб ва янги келтирилган жиҳозлардан фойдаланишни, таълим жараёнларига масъулият билан қараш кераклигини таъкидлаб ўтган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Нурободда янги мактаб филиали ва Иштихонда 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Жондорда 4 миллиард сўмдан ортиқ пулга болалар-ўсмирлар спорт мактаби қурилгани ҳамда Ромитанда 210 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар