Ўзбекистонда 2020 йилда териб олинган пахта ҳосилининг ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистонда 2020 йилда 1 миллион 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 миллион 82 минг тонна пахта хомашёси етиштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, пахта ҳосили:

  • Фарғонада 107,7 фоиз;
  • Хоразмда 106,7 фоиз;
  • Aндижонда 106,6 фоиз;
  • Наманганда 105,1 фоиз;
  • Тошкентда 104,4 фоиз;
  • Самарқандда 103,6 фоиз;
  • Қорақалпоғистон ва Навоийда 102,7 фоиз;
  • Жиззахда 100,7 фоиз;
  • Қашқадарёда 95,8 фоиз;
  • Сирдарёда 93,5 фоиз;
  • Бухорода 89,1 фоиз;
  • Сурхондарёда 82,3 фоиз териб олинган.

Маълум қилинишича, пахта етиштирувчи 136 та тумандан йиғим-теримни тизимли ташкил этган 104 таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 минг та фермер хўжалигидан 23 мингтаси шартномани бажарган. Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни ташкил қилган.

Шунингдек, 2020 йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластери томонидан 927 минг гектар майдондан 2 миллион 794 тонна ва 11 та кооперациялар томонидан 106,6 гектар майдондан 288 минг тонна пахта хомашёси етиштирилган.

Аввалроқ Фарғона республика бўйича пахта топшириш режасини биринчи бўлиб бажаргани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Самарқанд республикага пахта топшириш режасини тўлиқ бажаргани маълум қилинган.

Янгиликлар