Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Биринчи президент куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Биринчи президент куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев суҳбат аввалида Нурсултон Назарбоев ва Қозоғистон халқини Биринчи президент куни билан қутлаган. Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этиш ва изчил ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий роли, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида қайд этилган.

Қайд этилишича, икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш принципларига асосланган кўп қиррали муносабатларнинг бугунги даражасини юқори баҳолаган. Aввало савдо-иқтисодий соҳада кенгайиб бораётган амалий ҳамкорлик алоҳида қайд этилган. Таъкидланишича, пандемия оқибатларига қарамай, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, бошқа устувор йўналишларда янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, Қозоғистонда 1 декабрда республиканинг Биринчи президенти куни нишонланади. Мамлакатда ушбу давлат байрами 2012 йилдан бери нишонланиб келинади. У Қозоғистоннинг Биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг республика олдидаги хизматларини эътироф этиш мақсадида таъсис этилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитой раисига ХХР ташкил топган кун муносабати билан ТуркманистонНикарагуаТожикистонҚирғизистон президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳамда Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар