Бухорода қиммат, Наманганда арзон — Ўзбекистонда декабрь ойидаги ош нархлари

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг декабрь ойидаги ўртача нархлари тўғрисида маълумот берди.

Фото: «advantour»

Қўмита томонидан мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказилган. Ўрганиш натижасига кўра, ҳудудлар кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берилган.

Унга кўра, паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

Билдирилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда касб тоифасига кўра соғлом овқатланиш нормативлари эълон қилинганди. Унга кўра, Таклиф қилинаётган рационал овқатланиш нормативлари инсон меҳнатининг оғирлиги ва касб гуруҳлари асосида, республика иқлими ва овқатланишдаги миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузилган.

Янгиликлар