Бухорода абитуриентлар учун 77 та автобус ажратилди

Бухоро вилоятида тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентларга 77 та автобус ажратилди. Бу ҳақда вилоят Транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йил Бухоро вилоятидан 65 818 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши кутилмоқда.

Туманларда яшовчи абитуриентларнинг Бухоро шаҳрига етиб келиши учун 2 сентябрь куни 77 та автобус махсус йўналишларга чиқарилди. Улар соат 5:00 дан 7:00 гача ҳамда соат 11:00 дан 12:00 гача биринчи смена абитуриентлари учун хизмат қилган.

Иккинчи смена учун 14:00 дан 16:00 оралиғида ташувларни амалга оширди. Шу билан бирга 19:00 дан 21:00 гача яна абитуриентлар манзилга кузатилди. Барча автобусларда йўналишга чиқишдан олдин санитария қоидалари асосида зараризлантириш профилактика ишлари олиб борилди. Бу автобуслар 12 сентябрга қадар узлуксиз қатновни амалга оширади. Автобусларнинг махсус йўналишларга жалб қилиниши кундалик жадвалга таъсир кўрсатмайди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда абитуриентлар учун 12 та махсус автобус линияси ташкил этилган.

Аввалроқ Ургутда кириш имтиҳони кунлари ҳаракати соат 05:00 дан бошланадиган автобуслар фақат абитуриентларга хизмат кўрсатиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда имтиҳон кунлари абитуриентлар учун ташкил этиладиган автобуслар қайси манзилдан ҳаракатланиши маълум қилинганди.

Янгиликлар