Фарғонадаги ОТМга кириш имтиҳонларида абитуриентларга дўппи тарқатилди (фото)

Фарғонада ҳам олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланди. Бу ҳақда ЎзA хабар қилди.

Хабарга кўра, тест синовлари Фарғона вилоятидаги 6 та стадионда ўтказилиши белгиланган.

Қайд этилишича, бошқа ҳудудлардан фарқли равишда вилоятда ёшларга тест синовларида дўппи тарқатилди.

Фото: ЎзA

Фото: ЎзA

Фото: ЎзA

Фото: ЎзA

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада тест синовлари бўладиган ҳар бир стадионга 3 тадан реанимобиль ажратилгани ҳақида хабар қилинганди.