Тест синови вақтида қўлида телефон ушлаб ўтирган абитуриент юзасидан расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқда тест синови вақтида қўлида телефон ушлаб ўтирган абитуриент расми тарқалди. Бу ҳолат юзасидан Давлат тест маркази расмий изоҳ берди.

Фото: Давлат тест маркази матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу расм 25 август куни Aндижон вилоятида ҳокимият ташаббуси билан ўтказилган семинарда олинган. Бу расм 2 сентябрь кунидаги тест синовларига алоқадор эмаслиги қайд этилган.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган бошқа расмлар ҳам ўрганилмоқда ва ўрганиш натижасида керакли чоралар кўрилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Давлат тест маркази абитуриентлардан тест синовларига фақатгина паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан келишларини сўраган.

Маълумот ўрнида, агар имтиҳон жараёнида тақиқланган воситалар аниқланса, абитуриент тест синовларидан четлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ абитуриентларга кириш имтиҳонларига бош кийим билан келишга рухсат берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Наманганда ва Самарқандда абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошлангани маълум қилинди.

Сўнгра Фарғонада кириш имтиҳонларида абитуриентларга дўппи тарқатилганди.

Янгиликлар