Чортоқда танишидан автомобиль сотиб олиб, 9 ойдан буён пулини бермай келган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилояти Чортоқ туманида танишидан автомобиль сотиб олиб, 9 ойдан буён пулини бермай келган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ички ишар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 21 сентябрь куни Чортоқ туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, 2020 йил январь ойида шу туманда яшовчи таниши «М-412» русумли автомашинасини икки ой муддатда пулини тўлаш шарти билан 8 000 000 сўмга сотиб олган. Ҳозирги кунга қадар алдаб, пулларини бермай келган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 1 октябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Олтиариқда салкам 21 миллион сўмлик қорамолларни алдов йўли билан қўлга киритган шахс ушлангани, Ўзбекистон туманида фуқародан салкам 18 миллион сўмлик темир ҳавозаларини олиб, бошқа кишига сотиб юборган вояга етмаган шахсга чора кўрилгани ҳамда Фарғонада танишининг «Captiva»сини қарзга олиб, машинани бошқасига сотиб юборган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар