Олтиариқ туман ички ишлар бўлимига янги раҳбар тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 2 ноябрь, душанба куни Фарғона вилояти Олтиариқ туман ички ишлар бўлимига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, подполковник Қундузов Мурод Aбдумуталиб ўғли Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълум қилинишича, тайинловга қадар Мурод Қундузов Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимида фаолият юритган.

Бундан аввал АсакаБалиқчи туманлари ва Қўқон шаҳри ички ишлар бўлимларига янги раҳбар, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ ҳамда Наманган вилоятига янги прокурор тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар