Тошкентда аёлнинг яланғоч рақсга тушган видеоларини тарқатиш билан «шантаж» қилиб, 50 минг доллар талаб қилган эркак қўлга олинди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида аёлнинг яланғоч ҳолда рақс тушгани акс этган видеони тарқатмаслик учун 50 минг доллар талаб қилган эркак ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хозмати «Теz News»га маълум қилди.

Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро Б.С. фуқаро А.Г.нинг ярим яланғоч ҳолда рақсга тушгани олинган видео лавҳани интернет сайтларида орқали тарқатиш ва унинг оила аъзоларига кўрсатиб шарманда қилиши ҳақида таҳдид қилиб, эвазига Г.Н.дан 50 минг доллар беришни талаб қилган. Шундан сўнг 6 минг 500 долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Учқўрғонда фуқаронинг жанжаллашгани акс этган видеони тарқатмаслик учун 100 доллар талаб қилган йигит ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар