Эбола вирусини аниқлаган олим ҳалокатли «X касаллиги» ҳақида огоҳлантирди

Эбола вирусини биринчилардан бўлиб аниқлаган олим Жан-Жак Муембе Тамфум ҳалокатли «X касаллиги» эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «AP Photo»

Маълум қилинишича, шифокорнинг беморларидан бирида геморрагик иситманинг дастлабки аломатлари бўлган, унинг Эбола ва бошқа маълум касалликларга қарши синовлари салбий натижаларни кўрсатган. Касаллик коронавирус каби юқумли ҳисобланади, чунки инфекциядан ўлим Эбола ўлимининг 50–90 фоизига етади.

Таъкидланишича, айни пайтда «X касаллик» нинг мавжудлиги фақат гипотеза, аммо ЖССТ қўрқувлар тасдиқланса, янги касаллик ҳалокатли оқибатларга олиб келади деб ҳисоблайди. Профессор Муэмбе-Тамфум инсониятга бир қатор номаълум вируслар таҳдид солаётганини тушунтириб, Африканинг тропик ўрмонларида кўплаб ўлик касалликлар яширинганлигини таъкидлади.

Аввалроқ Осиё мамлакатларига ҳам коронавируснинг янги тури кириб келгани ҳақида маълумот берилган эди. Шунингдек, Африканинг яна бир мамлакати — Нигерияда коронавируснинг янги тури аниқланган.