«Тез орада Ўзбекистонга катта турнир билан қайтамиз» — Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистондаги саёҳат таассуротлари билан бўлишди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 1 декабрь куни Тошкент шаҳрига етиб келгани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг спортчи ўзининг Instagram саҳифасида Ўзбекистондаги саёҳат таассуротлари билан бўлишди.

Фото: Instagram/@khabib_nurmagomedov

Таъкидланишича, Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик мухлисларига миннатдорчилик билдирган. Шунингдек, у Ўзбекистонга янги лойиҳалар билан қайтишини таъкидлаган.

«Учрашув ва меҳмондўстлик учун биродарларимга раҳмат. Ўзбекистон ҳар доим бизни илиқлик ҳамда чин юракдан қабул қилади. Бу мамлакатга ҳар сафар келгим келади. Бизнинг Ўзбекистон билан боғлиқ кўплаб лойиҳаларимиз бор ва тез орада бу ерга катта турнир билан қайтамиз», — деб ёзди Нурмагомедов ўзининг Instagram саҳифасида.

Фото: Instagram/@khabib_nurmagomedov

Шунингдек, Ҳабиб Нурмагамедов ўзбекистонлик спортчиларни кузатиб боришини ҳамда Ўзбекистонда дзюдо, бокс ва кураш спорт турлари рижовланганини таъкидлаган.

«Биламан, улар БААдаги жангда мени қўллаб-қувватлаш учун келишган. Юртингизда аралаш яккакураш турлари жуда ривожланмоқда. Халқаро майдонда ўз давлатининг байроғини ҳимоя қилиш спортчи учун катта шарафдир. Ўзбекистонлик спортчиларининг чиқишларини катта мусобақаларда томоша қилдим. Умид қиламанки, уларни катта ғалабалар кутмоқда. Юртингизда бокс, дзюдо ва кураш каби жанг санъатлари жуда ривожланган. Ўйлайманки, бу ўзбекистонлик спортчиларнинг ғалабаси учун мустаҳкам асос бўлади», — деди Ҳабиб Нурмагомедов.

Фото: Instagram/@khabib_nurmagomedov

Фото: Instagram/@khabib_nurmagomedov

Фото: Instagram/@khabib_nurmagomedov

Эслатиб ўтамиз, UFC бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон вакилини UFCдаги илк жанги олдидан қўллаб-қувватлагани ҳамда UFC раҳбари Дейна Уайт фаолиятини якунланган UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов енгил вазнда мутлақ чемпион бўлиб қолаётганини таъкидлагани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар