Ўзбекистонда жисмоний шахсларга криптовалюта майнинги тақиқланди

Шавкат Мирзиёевнинг 27 апрель кунги фармонига асосан жисмоний шахслар учун криптовалюта майнинги тақиқланди.

Келтирилишича, қуёш фотоэлектр станцияси ишлаб чиқарадиган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда криптовалютани фақат юридик шахс майнинг қилиши мумкин. Агар улар ягона электр энергетика тизимига уланган бўлса, унда:

  • истеъмол қилинган энергия учун тўлов белгиланган тарифга икки баравар коэффициент ёрдамида амалга оширилади;
  • электр энергияси энг юқори даврда истеъмол қилинганда тегишли тарифларга қўшимча тўловлар қўлланилади;
  • фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш алоҳида ўлчаш мосламасини ўрнатиш билан амалга оширилади.

Шу билан бирга, майнинг фермаси Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан мажбурий рўйхатдан ўтказилиши керак ва лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланмайди. Майнинг билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши зарур.

Майнерларни рўйхатга олиш фақат электрон шаклда амалга оширилади. Улар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олиш пайтида кўрсатилган манзилда ёнғин хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Янгиликлар