Наманганда 14 та кон захиралари ўзлаштирилади

Наманганда 14 та кон захиралари ўзлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда вилоят Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси матбуот хизмати

Хабарда мамлакатда маҳаллий хом ашёлар орқали қурилиш материаллари саноатни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланган.

Шунингдек, бугунги кунда вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналарнинг умумий сони 1068 тани ташкил этиши ҳам маълум қилинган.

Бундан ташқари, вилоят ҳудудида жами 88 та фойдали қазилма конлари давлат балансида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 5 таси нефть ва газ, 2 таси қимматбаҳо металл ва қолганлари номаъдан фойдали қазилмалар ҳисобланади.

Ерости бойликларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида бугунги кунда тадбиркорларга жами 168 та, шундан 67 та геологик ўрганишга ва 101 та қазиб олишга тегишли лицензиялар берилган, шунингдек, 14 та кон захиралари ўзлаштиришга тайёрланмоқда.

Янада кўпроқ конларни саноатда ўзлаштиришни ташкил этиш мақсадида 11 та норуда конлари ташаббускорларга таклиф этилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд ва Жиззахда 2 та уран кони топилгани, Бухоро ва Навоий вилоятларида 3 та олтин кони топилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар