Ўзбекистонда магистратурага кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатнома олиш бошланди

Ўзбекистонда магистратурага кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатнома олиш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномани http://magistr.edu.uz va http://ruxsatnoma.edu.uz/ манзили орқали юклаб олиш мумкин.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги шахсий маълумотлар:

  • паспорт серияси;
  • паспорт рақами;
  • туғилган сана киритилиши лозим.

Аввалроқ магистратура имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум қилинган.

Ундан ташқари, Ўзбекистонда магистратурага мақсадли қабул танлови учун ҳужжат таҳрирлаш шартлари эълон қилинганди. Шунингдек, Юриспруденция бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига имтиҳонсиз қабул қилиниши маълум қилинганди.

Янгиликлар