Поп тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимига янги бошлиқ тайинланди

Наманган вилояти Поп тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб Қаюмов Муротали Темирович тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Поп тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб Муротали Қаюмов тайинланди.

Муротали Қаюмовнинг маълумоти олий, 1996 йил Наманган саноат-технология институти (кундузги), 2005 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи)ни тамомлаган.

Маълумот учун, Муротали Қаюмов 2015 — 2019 йилда «Agrobank» ОАТБ Косонсой филиали бошқарувчиси, 2019 — 2020 йилда Косонсой тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2020 йил ҳозирги кунгача Косонсой тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифаларида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Поп тумани маданият бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинланганди.

Шунингдек, Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекциясига янги раҳбар тайинлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар