Булоқбоши тумани ҳокими ҳудуддаги мактабларга бириктирилган барча ҳамшира ва СЭОМ ходимлари билан йиғилиш ўтказди

Aндижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Маъмуров тумандаги барча мактабларга бириктирилган патронаж ҳамшира ва СЭОМ ходимлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, учрашув 1-сетор ҳудудидаги 6-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган. Учрашувдан мақсад янги ўқув йилида таълим муассасаларида СЭОМ ходимлари ва патронаж ҳамшираларнинг ишини тўғри ташкил этиш бўйича тақдим этилган вақтинчалик йўриқномаларнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, ўқувчиларнинг мактабга кириш-чиқиш йўлаклари, уларнинг антисептик воситалардан фойдаланишлари, оралиқ масофани сақлаш каби ҳаракатларни ўқувчиларга тўғри тушутириб беришда ўқитувчиларнинг ўрни катта эканлиги алоҳида таъкидланган.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ўқувчиларга бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш ҳамда реабилитация тадбирларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг талабларига ва карантин қоидаларига риоя қилиш, мактабга киришда оралиқ масофаларни сақлаш учун чизиқлар чизиш, ишларни гигиеник талаб даражасида ташкиллаштириш юзасидан тушунтиришлар олиб борилган.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Когондаги 23 та мактабга 46 нафар тиббиёт ходими бириктирилгани, Ромитанда Миллий гвардия ходимлари 49 та мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини текширгани, Шерзод Шерматов Самарқанддаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги билан танишгани ҳамда Ўзбекистонда пандемия шароитида мактабларда дарс жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар