Жиззахда 25 ёшли йигит турмушга чиқиш таклифини рад этган қизни пичоқлаб ўлдирди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 4 ноябрь куни турмушга чиқишни таклиф қилганида унга рад жавобини бериб, бошқа севгани борлигини айтган қизни пичоқлаб ўлдирган йигит ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, воқеа 4 ноябрь куни 13:10 ларда Шароф Рашидов тумани «Янгиобод» маҳалласида содир бўлган. Маълум қилинишича, С.Т. мазкур маҳаллада яшовчи севиб турмуш қурмоқчи бўлган М.М.га турмушга чиқишни таклиф қилганида қиз унга рад жавобини бериб, бошқа севгани борлигини маълум қилган. Шу сабабли ўч олиш мақсадида унинг уйига бориб, қиз ташқарига чиққан вақтида ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан унинг кўкрагига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Таъкидланишича, унга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир: Учқўрғонда бошқасига унаштирилган собиқ севгилисини 5 марта пичоқ санчиб ўлдирган йигит ушланди
Аввалроқ Самарқандда хотинини чопиб ташлаб, уйини ёқиб юборган эркак ўз жонига қасд қилгани, Бухорода фуқаро танишини ошхона пичоғи билан ўлдиргани ва Aсакада оилавий келишмовчилик сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинчалик Избосканда отасини ҳақорат қилган шахсни пичоқлаган фуқаро қўлга олингани ҳамда Aндижонда аёлини рашк қилган эр нотаниш кишини ўткир тиғли жисм билан жароҳатлагани маълум қилинган.