Фарғонада аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайдиган газ турбина ишга туширилади

Фарғона вилоятида аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида 17 мегаватт қувватдаги замонавий, юқори самарали коогенерацион газ турбина қурилмасининг ишга тушириш жараёни амалга оширилди.

«Иссиқлик электро станцияси» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Хабарга кўра, вилоят аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида «Фарғона ИEМ» акциядорлик жамиятида 17 мегаватт қувватдаги замонавий, юқори самарали коогенерацион газ турбина қурилмасининг ишга тушириш жараёни амалга оширилган. Таъкидланишича, лойиҳанинг ишга тушиши билан корхона йилига 197,24 миллион киловатт/секунд электр энергияси ва 214,5 минг Гкал иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаради.

Шунингдек, лойиҳа Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 февралдаги «‘Фарғона ИEМ ва Фарғона РК-3 қозонхонасида юқори самарали когенерацион газ турбиналари технологияларини жорий этиш’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қонунга асосан амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандаги ИЭСда юз берган фавқулодда ўчиш туфайли вилоятнинг катта ҳудуди электрсиз қолгани ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, Тўрақўрғон ИЭСдаги 2 та электр ишлаб чиқариш агрегати аварияли ҳолатда ўчиши сабабли 750 мегаватт қувват йўқотилган.

Шунингдек, Танзила Норбоева Сенат ялпи мажлисида ҳудудлардаги электр энергияси ва газ муаммоси ҳақида гапиргани ҳамда самарқандлик сенатор сўнгги пайтларда электр энергияси тинимсиз ўчаётганидан шикоят қилгани хабар қилинган.

Янгиликлар