Тошкентдаги туманларнинг бирида вақтинча «свет» ўчади
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 6 та маҳалла қисқа муддатга электр энергиясидан узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»
Хабарга кўра, Мирзо Улуғбек тумани Паркент (35 кВ) нимстанцияда янги ўрнатилган (10 000 кВа) трансформатор ишга туширилади. Шу муносабати билан 7 январь куни соат 23:45 дан соат 02:00 га қадар қуйидаги маҳаллаларда электр энергия узатишда қисқа муддатли узилишлар кузатилади:
- Тўрон маҳалласи;
- Олмачи маҳалласи;
- Олтинтепа маҳалласи;
- Катта Олтинтепа маҳалласи;
- Подшобоғ маҳалласи;
- Мирзакалон Исмоилий маҳаллалари.
Юзага келган ноқулайликлар учун Мирзо Улуғбек туман электр тармоқлари корхонаси аҳолидан узр сўраган.