Самарқанд шаҳрида ноқонуний қурилган деб топилган 31 та объект қисман бузилади

Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари томонидан тузилган республика махсус комиссия хулосасига кўра, Самарқанд шаҳрида ноқонуний қурилган деб топилган 31 та объект қисман бузилади. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар қилди.

Мазкур объектларда демонтаж (бузиш) ишлари Самарқанд вилоят ва шаҳар прокуратураси, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилоят ва шаҳар Мажбурий ижро бюроси, вилоят маданий мерос бошқармаси, Самарқанд шаҳар ички ишлар ва адлия бўлими, Самарқанд шаҳар давлат Солиқ инспекцияси, вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳамда Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан олиб борилади.

Самарқанд шаҳрининг тарихий қисми ва муҳофаза ҳудудида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ҳамда шаҳарсозлик қоидаларига ва меъёрларига зид ҳолда қурилаётган, шунингдек, қурилган объектларни демонтаж (бузиш) ишларини лойиҳалашда 23 та лойиҳа ташкилоти иштирок этади.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида яна 5 та туннель қурилиши, Самарқандда қурилаётган эни 42 метрли йўлга ҳозиргача қанча маблағ сарфлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар